Бугун 24 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Башар Асаднинг амакиваччаси қўлга тушди

Башар Асаднинг амакиваччаси қўлга тушди

Сурияда собиқ президент Башар Асаднинг амакиваччаси Васим қўлга олинди, бу ҳақда мамлакат ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

«Васим Асад разведка бош бошқармаси ва ИИВ ҳамкорлигида ўтказилган пухта режаланган амалиёт чоғи Ливан чегараси яқинида қўлга тушди. У гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа жиноятларга алоқадорликда гумон қилиняпти», — дейилади баёнотда.

Туркия президенти Эрдўғоннинг таъкидлашича, Сурия Башар Асаднинг 13 йиллик ҳукмронлик даврида 500 млрд доллар зарар кўрган.

Башар Асад исёнчилар Дамашқни эгаллаганидан сўнг 2024 йил декабрида Москвага қочиб кетганди. У ва оиласи ҳозир ҳам Россия пойтахтида яшаяпти.

Киритилди: 18:05 21.06.2025. Ўқилди: 1125 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!