Испаниянинг шарқий қисмидаги Барселона шаҳрида сўнгги 100 йил ичида энг иссиқ июнь ойи қайд этилди.
Испания метеорология институти (AEMET) Барселонада рекордлар бошланган 1914 йилдан буён энг иссиқ июнь ойи қайд этилганини эълон қилди.
Баёнотда, жорий йилнинг июнь ойида ўртача ҳарорат 26 даража бўлган бўлса, аввалги энг иссиқ июнь ойи 2003 йилда 25,6 даража бўлгани билдирилди.
Ойнинг энг юқори ҳарорати 30 июнь куни 37,9 даражани ташкил қилди.
Европанинг кўплаб шаҳарларида жазирама тўлқинлар кузатилмоқда. Италия, Германия, Бельгия ва Франция ҳаддан ташқари иссиқлик билан курашиш учун турли чоралар кўрмоқда.