"Барселона"нинг бразилиялик вингери Рафинья Диас ЖЧ-2026дан кейин жамоани тарк этмайди. Бу ҳақда Diario Sport хабар бермоқда.
Рафинья Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга қарамай, жорий мавсум якунлангач, "Барселона"ни тарк этиш ниятида эмас. Рафинья жамоани ва шаҳарни яхши кўради, у Каталония жамоасида узоқ вақт қолишни хоҳлайди.
Рафинья "Барселона" сафига 2022 йил ёзида келиб қўшилганди. У жорий мавсум барча мусобақаларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
28 ёшли бразилияликнинг "Барселона" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг июнигача мўлжалланган.