Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Барселона" Холанд учун "Викинг лойиҳаси"ни тайёрлади

"Барселона" Холанд учун "Викинг лойиҳаси"ни тайёрлади

"Барселона" Эрлинг Холандни таркибга қўшиб олиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда.

Indykaila News маълумотига кўра, каталонияликлар "Манчестер Сити" ҳужумчиси учун махсус трансфер режасини ишлаб чиққан. Клуб ичида ушбу ташаббус шартли равишда "Викинг лойиҳаси" деб аталмоқда.

Режага кўра, "Барселона" Холанд учун келаси ёзда ҳаракат бошлаши мумкин. Дастлабки таклиф миқдори тахминан 130 миллион фунт стерлинг бўлиши кутилмоқда.

Норвегиялик форварднинг келажаги "Манчестер Сити" атрофидаги молиявий иш натижаларига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Агар клубга жиддий санкциялар қўлланилса, Холанд жамоани тарк этиш вариантини кўриб чиқиши эҳтимоли айтилмоқда.

Шу сабаб "Барселона" вазиятни кузатиб бормоқда ва имконият пайдо бўлса, трансфер музокараларини бошлашга тайёрланмоқда.

Киритилди: 23:45 30.09.2026. Ўқилди: 852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!