"Барселона" "эл-ласико" куни рекорд даражадаги даромадга эришди.
Ла Лиганинг 35-тури доирасидаги уй учрашувида каталонияликлар "Реал"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этишди.
Diario Sport нашрининг RAC1 га таяниб хабар беришича, ўйин куни "Барселона" "Камп Ноу"ни реконструкция қилиш туфайли "Олимпик Льюис Компанис"га кўчиб ўтганидан сўнг ўйин куни даромад бўйича рекорд ўрнатиб, 13,5 миллион евро ишлаб олди.
Маълум қилинишича, "Реал" билан ўйинга 50 319 томошабин ташриф буюрган - бу Чемпионлар лигасида "Интер" (50 314 томошабин) ва "Бавария" (50 312) билан ўйинлардагидан кўпроқ.