"Барселона" Ла Лига чемпионлигига яқинлашмоқда. Каталонияликлар кеча 34-турда сафарда "Вальядолид"дан устун келди - 2:1.
Агарда "Реал Мадрид" бугун "Сельта"га қарши ўйинда очко йўқотадиган бўлса, "кўк-анорранглилар" 35-турда бўлиб ўтадиган "эл-класико"даги эҳтимолий ғалаба орқали чемпионликни расмийлаштириши мумкин.
Ҳозирда "Барса" ҳисобида 34 ўйиндан сўнг 79 очко, "Реал"да 33 ўйиндан сўнг 72 очко бор.