Бугун 21 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

«Барселона» президенти омма олдида «Реал»ни ҳақорат қилди

«Барселона» президенти омма олдида «Реал»ни ҳақорат қилди

«Барселона» президенти Жоан Лапорта «Реал» Мадрид ҳақида кескин баёнот берди. Унинг таъкидлашича, каталонияликлар клуби мадридликлар билан ҳозир ҳам, келажакда ҳам ҳеч қандай муносабат ўрнатмоқчи эмас. Ҳатто мавжуд вазиятни оддий рақобат ёки очиқ қаршилик деб ҳам аташ қийин.

Лапортага кўра, «Реал» бутун футбол оламида ишончни йўқотган. Унинг фикрича, бунга сабаблардан бири – «Барселона»га нисбатан «Негрейра иши» орқали асоссиз босим ўтказишга уринишлар.

«Бизнинг клублар ўртасида энди ҳеч қандай муносабат қолмади. Ҳатто айтиш мумкинки, биз очиқ қаршилик ҳолатидамиз.

Улар «Негрейра иши» билан ҳамманинг эътиборини чалғитишга уринишмоқда, аслида у ерда жиддий нарса йўқ. Улар бутунлай ишончни йўқотишди. Менимча, мадридликлар катта хатога йўл қўйишди ва ҳозир шунинг жазосини тўлашяпти», – деб таъкидлади Лапорта.

Киритилди: 17:42 20.10.2026. Ўқилди: 541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!