Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дани Ольмо "РБ Лейпциг"дан трансферидан 1 йил ўтиб клубни тарк этиши мумкин.
Relevo хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" 27 ёшли испанияликни сотувга қўйган ва уни 70 миллиондан қимматроққа сотишга тайёр.
Жорий мавсумда Ольмо барча турнирларда жами 35 та ўйинда 11 та гол урди ва 6 та ассист берди.
"Кўк-анорранглилар" уни 55 миллион еврога сотиб олган ва 2030 йилгача шартнома имзолаганди.