Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

“Барселона”нинг ёш юлдузи Мадрид грандида қизиқиш уйғотди

“Барселона”нинг ёш юлдузи Мадрид грандида қизиқиш уйғотди

Мадриднинг “Атлетико” клуби спорт директори Матеу Алемани “Барселона” ярим ҳимоячиси Марк Берналь агентлари билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Diario AS хабар бермоқда.

Манбага кўра, айни пайтда “матрасчилар” жамоа таркибини катта салоҳиятга эга ёш футболчилар билан мустаҳкамлаш режасини амалга оширишга киришган.

Мадрид клубида 18 ёшли Берналь юқори баҳоланмоқда.

Жорий мавсумда Берналь барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 28 та ўйинда иштирок этиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.

Ярим ҳимоячининг “Барселона” билан шартномаси 2029 йилнинг ярмигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, испаниялик футболчининг қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: Бугун 03:06. Ўқилди: 243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!