Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа

«Барселона» молиявий қийинчиликларга қарамай, ёзги трансферлар ойнасида бир қатор қимматбаҳо битимларни амалга ошириши мумкин. «Кўк-анорранглилар» Хулиан Альварес, Жоао Педро, Энтони Гордон ва бошқа юқори нархга эга футболчиларнинг трансферига даъвогарлик қилмоқда.

Журналист Ашраф бен Аяднинг хабар беришича, каталониялик гранд вакиллари аввал футболчиларнинг ўзлари билан шахсий келишувга эришиб, сўнгра клублари билан музокара бошлашни режалаштиришган. Бундай ёндашув каталонияликларга молиявий имкониятлари улардан анча юқори бўлган клублар билан курашда юлдузларни ўз сафига жалб қилишда ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ўтган мавсумда Ла Лига ва Испания Суперкубогида зафар қучган эди.

Киритилди: Бугун 11:55. Ўқилди: 164 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!