"Барселона"нинг собиқ устози Хави фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин.
The Athletic хабарига кўра, 45 ёшли мутахассис "Ал-Аҳли"нинг ҳозирги бош мураббийи Маттиас Яйсле ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мураббийлар шорт-листидан ўрин олган. Саудия клуби параллел равишда "Тоттенхэм"нинг собиқ раҳбари Анге Постекоглу билан фаол музокаралар олиб бормоқда ва манбага кўра, у билан мулоқот аллақачон юқори босқичга ўтган.
Бироқ, Хавига бўлган қизиқиш жиддийлигича қолмоқда - клуб уни лойиҳанинг потенциал етакчиси сифатида кўрмоқда, айниқса, Яйсле билан боғлиқ ноаниқлик фонида. 37 ёшли германиялик мураббийнинг шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган, аммо "Ал-Аҳли" унинг келишувни узайтиришни истамаслигидан хавотирда.