"Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопес "Хетафе"га қарши ўйин (3:0) охирида жароҳат олиб, майдонни кўзида ёш билан тарк этган эди.
Бугун футболчи тиббий кўрикдан ўтди ва унда сон суяги бел мушак жароҳати аниқланди.
Фермин тахминан 3-4 ҳафтани ўтказиб юборади.
У жорий мавсумда каталонияликлар сафида 5 та ўйинда 2 та гол урди.