Бугун 20 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Барселона"нинг машҳур собиқ мураббийи яна жамоани бошқармоқчи

"Барселона"нинг машҳур собиқ мураббийи яна жамоани бошқармоқчи

Франциянинг "ПСЖ" клуби устози Луис Энрике яна Испаниянинг "Барселона" клуби бош мураббийи бўлишни орзу қилмоқда. Бу ҳақда sport.es хабар бермоқда.

Ўтган мавсумда Луис Энрике иккинчи Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди, шунингдек, бир қатор совринларни қўлга киритди. Гарчи унинг амбициялари ўзгармаган ва у "ПСЖ" билан эришган ютуқларини такрорлашга қатъий қарор қилган бўлса-да, мураббий "Барселона"даги воқеаларни кузатиб бормоқда ва ортга қайтишга умид қилмоқда.

Луис Энрике ўз яқинларига "Камп Ноу"га қайтишдан мамнун бўлишини бир неча бор айтган. 2026 йилга режалаштирилган жамоа президентининг янги сайлови бу воқеага таъсир қилиши мумкин. Мутахассис 2014-2017 йилларда ушбу жамоа билан ишлаган.

Киритилди: 17:02 19.09.2025. Ўқилди: 711 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!