«Барселона» қўшимча даромад манбаларини излаш мақсадида кутилмаган қарор қабул қилди. Клуб мухлисларига ўз жонига қасд қилганидан кейинги дафн маросимини жамоанинг уй стадиони «Камп Ноу» ҳудудида амалга ошириш имкониятини таклиф қилмоқда. Албатта, бу хизмат пуллик бўлади. Бу ҳақда испаниялик журналистлар ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Маълум бўлишича, «Барселона» 2027 йилда 26 минг нафар мухлиснинг куллари сақланадиган мемориал мажмуани очишни режалаштирган. Ушбу колумбарий стадион трибуналаридан бирининг ортида жойлашади.
Клуб мухлислар учун ажратиладиган жойлар нархини ҳам эълон қилди. Урнани 10 йилга жойлаштириш тахминан 2,5 минг евро, 25 йилга — 5 минг евро туради. 50 йиллик муддат учун эса чегирма қўлланилиб, нарх 6 минг еврони ташкил этади.
Урнани парваришлаш хизмати учун марҳумнинг яқинлари йилига 70–100 евро тўлаши керак бўлади.