Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

«Барселона» ҳимоя етакчиси билан 2030 йилгача шартнома имзолади

«Барселона» ҳимоя етакчиси билан 2030 йилгача шартнома имзолади

Франциялик ҳимоячи Жюль Кунде жонли эфирда "Барселона" билан янги меҳнат шартномасини имзолади. Томонлар ўртасидаги келишув 2030 йилгача мўлжалланган.

Аввалроқ Кунде "кўк-анорранглилар" билан ҳамкорликни узайтиришга келишиб олгани, бироқ ҳужжатлар бугун, 21 август куни имзолангани ҳақида хабар берилганди.

Кунде 2022 йилдан бери "Барселона" шарафини ҳимоя қилмоқда. Ўтган вақт давомида ҳимоячи 142 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 18 та голли узатма муаллифига айланди.

Нуфузли "Transfermarkt" интернет портали маълумотларига кўра, 26 ёшли футболчининг нархи 65 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 20:42 21.08.2025. Ўқилди: 685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!