Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Барселона" футболчиси хочсимон боғламини узиб олди

"Барселона" футболчиси хочсимон боғламини узиб олди

"Барселона" ўзининг расмий сайтида ҳимоячи Андреас Кристенсен олган жароҳат ҳақида маълумот жойлаштирди. Шанба кунги машғулотларда тиззасини муваффақиятсиз буриш натижасида даниялик жароҳат олди.

Кристенсенда чап тиззанинг олдинги хочсимон боғлами қисман узилганлиги аниқланди. Қизиғи шундаки, футболчи операция қилинмайди - ўтказилган текширувлардан сўнг консерватив даволаш курси танланган.

Андреас Кристенсеннинг тикланиш муддати унинг реабилитацияси динамикасига боғлиқ бўлади. Дарвоқе, 29 ёшли данияликнинг амалдаги шартномаси 2025/2026 йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган.

Киритилди: Бугун 18:48. Ўқилди: 341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!