Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

“Барселона” футболчиси: "Реал" — бутун дунё тан олган клуб"

“Барселона” футболчиси: "Реал" — бутун дунё тан олган клуб"

“Барселона” ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ферран Торрес 2024/25 йилги мавсум олдидан “Реал Мадрид” билан рақобат ва янги мавсумдан кутилётган натижалар ҳақида фикр билдирди.

Испаниялик футболчи “Барселона”нинг азалий рақиби “Реал” ҳақида илиқ фикрларни билдирди:

“Реал” — бу бутун дунё тан олган клуб. Ҳар йили улар энг кучли футболчиларни харид қилишга ҳаракат қилади. Аммо мен ўз жамоамдан, ўтган мавсумдаги натижаларимизда мамнунман, — деди Торрес.

Шунингдек, у “Барселона” янги мавсумда фаворитми деган саволга қуйидагича жавоб берди:

Менга фаворит деган сўз ёқмайди. Чунки агар сен фаворит бўлсанг, барчанинг диққат марказига айланасан. Ҳар бир рақиб сени мағлуб этиш учун алоҳида тайёрланади. Бу йил биз, Чемпионлар Лигасидан ташқари, деярли барча мусобақаларда ғалаба қозондик. Энди эса бу ютуқларни ҳимоя қилишни истаймиз, — дея Ферран Торреснинг сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo нашри.

Киритилди: 08:36 03.07.2025. Ўқилди: 386 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!