Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Барселона"да Ямал сабаб катта можаро пишиб етилмоқда

"Барселона"да Ямал сабаб катта можаро пишиб етилмоқда

Каталониянинг "Барселона" клубида жамоанинг 17 ёшли вингери Ламин Ямал туфайли кескин муҳит юзага келмоқда. Бу ҳақда El Nacional журналистлари хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, бу йил ёзда юлдуз футболчи 18 ёшга тўлади. Шундан сўнг унинг "кўк-анорранглилар" билан тузган профессионал шартномаси кучга киради. Келишув шартларига кўра, унинг маоши бир мавсум учун 35 миллиондан 40 миллион еврогача бўлиши мумкин. Ламин ёшлигида жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади. "Барселона"нинг тажрибалироқ футболчилари бу омилдан норози. Уларнинг фикрича, Ямал 18 ёшида клубда энг катта маош олмаслиги керак.

Ла Лиганинг жорий мавсумида 17 ёшли испаниялик 30 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:22 03.05.2025. Ўқилди: 759 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!