Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Барселона" бош мураббийи "эл-класико"даги кетма-кет 4 та ғалаба ҳақида фикр билдирди

"Барселона" бош мураббийи "эл-класико"даги кетма-кет 4 та ғалаба ҳақида фикр билдирди

Ханс-Дитер Флик "Барса"нинг жорий мавсумда "Реал" устидан қозонган 4 та ғалабасига изоҳ берди.

Жорий мавсумда каталонияликлар мадридликларга қарши барча расмий ўйинларда ғалаба қозонишди: Испания Суперкубогида 5:2, Испания Кубоги финалида 3:2, Ла Лигада 4:0 ва 4:3.

"Мухлислар ва клуб учун, "Реал"га қарши тўртта ўйинни қандай ўтказганимиздан, сўнгги учрашувда қандай жавоб қайтарганимиздан жуда хурсандман. Бу жуда зўр эди.

Улар 24 дақиқа давомида бизнинг ярим майдонимизда тўпга тегинишмади ва барчаси бизнинг тузилмамиз туфайли. Бу ажойиб эди, фахрлансак арзийди.

Мен хурсандман, чунки бу мухлислар учун муҳимлигини биламан. Йўқ, мен китоб ёзмайман. Биттасини ёзиб бўлдим, шунинг ўзи менга кифоя.

Бор кучим "Барса"га йўналтирилган, клубда ишлаш менга ёқади. Диққатимни ўз жамоамга қаратаман ва бошқалар ҳақида ўйламайман," - деди "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик.

Киритилди: 18:46 14.05.2025. Ўқилди: 367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!