Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби келаси мавсумда мураббий Жорже Жезуш хизматларидан фойдаланмайди. Португалиялик мутахассис истеъфога чиқарилди.
Флориан Платтенберг хабарига кўра, риёдликлар ёзда "Барселона" ва "Ас-Садд" собиқ бош мураббийи Хавини таклиф қилиш вариантини ўрганмоқда.
45 ёшли испаниялик мутахассис ўтган мавсум охирида "Барселона"дан истеъфога чиқарилганди. Унда "Байер" ва "Тоттенхэм" вариантлари ҳам бор.