"Барселона" Чемпионлар лигасининг "Интер" билан ярим финалнинг иккала ўйинида ҳам биринчи бўлимда камида иккитадан гол ўтказиб юборди.
Каталонияликлар 1997 йилнинг ноябрь ойидан бери биринчи марта Чемпионлар лигасининг кетма-кет иккита ўйинида танаффусга қадар 2+ гол ўтказиб юборишди.
"Динамо" Киев буни 28 йил олдин уддалаган эди.
1997/98 йилги Чемпионлар лигасида киевликлар гуруҳ босқичида "Барса"ни икки марта мағлуб этишган - 3:0 ва 4:0. Ўйинлар 1997 йил 22 октябрь ва 5 ноябрь кунлари бўлиб ўтган эди.