"Барселона" 10 йилдан бери Чемпионлар лигаси финалида ўйнамаяпти.
Ханси Флик шогирдлари ярим финалда “Интер”га имкониятни бой бериб (3:3, 3:4) турнирни тарк этишди.
"Кўк-аноранглилар" охирги марта 2015 йилда Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган эди. Бу унинг финалдаги сўнгги иштироки ҳам эди.
"Интер" 31 май куни ҳал қилувчи ўйинда "ПСЖ" ёки "Арсенал" билан тўқнаш келади.