Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Барса" яна "класико"да ғолиб!!!

"Барса" яна "класико"да ғолиб!!!

"Барселона" ўз майдонида Ла Лига 35-туридан ўрин олган ўйинда "Реал"ни мағлуб этди - 4:3.

Каталонияликлар сафида Рафинья дубль қайд этган бўлса, Ламин Ямал ва Эрик Гарсия биттадан гол урди. Ферран Торрес учта голли узатмани амалга оширди.

Мадридликлар сафида Килиан Мбаппе ҳет-трик қайд этди, Винисиус Жуниор иккита голли узатмани амалга оширди. Мбаппе дебют мавсумида гол уриш бўйича "Реал"нинг янги рекордини ўрнатди - 39 та гол.

"Барселона" мавсумдаги тўртта ўйиннинг барчасида "Реал"ни мағлуб этди.

"Кўк-анорранглилар" 82 очко жамғариб, Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Қаймоқранглилар" эса 75 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 21:23 11.05.2025. Ўқилди: 962 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!