Испания чемпионатининг 33-турида "Барселона" "Мальорка" устидан ғалаба қозонди - 1:0.
Каталонияликлар рақиб дарвозасига 38 маротаба зарба йўллади, бироқ фақат битта гол уришга муваффақ бўлди. Ғалаба тўпини Дани Ольмо киритди.
Каталонияликлар яна "Реал" билан очколар фарқини 7 тага етказиб олди. Мадридликлар эртага "Хетафе" меҳмони бўлади.