Дортмунднинг "Боруссия" клуби қанот ҳужумчиси Карим Адейеми "Барселона" қизиқишлари доирасида. Бу ҳақда Испаниянинг Mundo Deportivo нашри маълум қилди.
Манбага ишонадиган бўлсак, мавсумни жуда кучли ўтказаётган 23 ёшли ҳужумчига "Барселона" қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирча футболчи "Боруссия" билан шартномасини узайтиргани йўқ, шартнома муддати эса 2027 йилда тугайди. Таъкидланишича, агар томонлар янги шартнома бўйича келиша олмаса, унда "асаларилар" немисни кейинчалик текинга қўйиб юбормаслик учун сотишга тайёр бўлади.
Адейеми жорий мавсумда барча турнирларда 8 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голга ҳаммуаллифлик қилди.