"Барселона" Ханс-Дитер Флик даврида 200 ва 201-голини урди.
"Блауграна" Ла Лиганинг 8-турида "Жирона"ни қабул қилди (2:1).
Учрашувнинг 13-дақиқасида Педри томонидан киритилган гол "Барса" учун германиялик мутахассис қўл остидаги 200-гол бўлди. Ўйин охирида Рональд Араухо "кўк-анорранглилар"га ўйинда ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.
Флик жамоа бошқарувидаги 71-ўйинини ўтказди - у ўтган мавсум бошланишидан олдин бош мураббий лавозимини эгаллаган.