Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Барса"дан кетадиган 4 нафар футболчи номи маълум

"Барса"дан кетадиган 4 нафар футболчи номи маълум

Каталониянинг "Барселона" клуби жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг режаларидан ўрин олмаган 4 нафар футболчи билан хайрлашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sport.es журналистлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, чиқиш учун рўйхатда Ансу Фати, Пау Виктор, Пабло Торре ва Иньяки Пенья бор. Номлари тилга олинган футболчилар аллақачон Каталония клубидан хабарнома олишган ва ўзларига янги клуб излашади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунларига кўра "Барселона" Испания чемпионига айланган эди. Шунингдек, Ханс-Дитер Флик шогирдлари финал баҳсида Мадриднинг "Реал" клубини мағлуб этиб, Қирол кубоги ғолибига айланди.

Киритилди: 17:20 14.06.2025. Ўқилди: 2189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!