«Барселона» бошқа жамоаларда ижара асосида тўп сураётган барча футболчилари билан хайрлашишга тайёр. Каталония гранди Марк-Андре тер Штеген («Жирона»), Ансу Фати («Монако»), Арон Якобишвили («Андорра»), Иньяки Пенья ва Эктор Форт (иккаласи ҳам — «Эльче») каби ўйинчиларнинг хизматига эҳтиёж сезмаяпти, деб хабар беради Diario Sport.
Клуб мавсум якунланиб, футболчилар ижарадан қайтгач, уларнинг ҳар бири бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Маълумотларга кўра, Ансу Фатининг «Монако» билан ижара шартномасида сотиб олиш ҳуқуқи кўрсатилган ва монегасклар ушбу бандни фаоллаштириш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, «кўк-анорранглилар» Ла Лига доирасидаги навбатдаги учрашувни 22 апрель куни «Сельта»га қарши ўтказишади.