Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Барча газ қуйиш шахобчалари инвентаризациядан ўтказилади

Барча газ қуйиш шахобчалари инвентаризациядан ўтказилади

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов республикадаги барча газ баллонли автотранспорт воситаларини ҳамда газ тўлдириш станцияларини техник ҳолатини тўлиқ инвентаризациядан ўтказишга кўрсатма берди, деб хабар қилмоқда Podrobno.uz.

Ундан ташқари табиий газда ишлайдиган қозонхоналар, печлар ва бошқа жиҳозлар ҳам текширувдан ўтказилади. Ушбу маъсулиятли вазифага бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ачилбой Раматов масъул этиб белгиланган.

Инвентаризация натижалари бўйича газда ишлайдиган автотранспорт воситалари, газ тўлдириш станциялари, қозонхоналар ва бошқа жиҳозлардаги аварияларнинг олдини олишга қаратилган “йўл хариталари” ҳукумат тасдиғига киритилади.

Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни Бухоро вилояти, Когон тумани ҳудудидан ўтувчи “Ғузор—Бухоро—Нукус” А-380 автотрассасининг 201-километрида Isuzu автобусида газ баллони портлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 21 киши жароҳатланди.

 

Киритилди: 12:54 19.09.2018. Ўқилди: 1264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!