“Банклар томонидан қимматбаҳо металлар билан операцияларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3698-сон, 03.11.2025 й.).
📝 Низом банклар, шу жумладан микромолия банклари томонидан қимматбаҳо металлар билан операцияларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
✅ Қимматбаҳо металлар билан боғлиқ қуйидаги операциялар амалга оширилади:
🔹 мижозлар томонидан ўлчовли олтин қуймаларни банкнинг мобил иловаси орқали сотиб олиш ва қайтариб сотиш;
🔹 банклар томонидан ўлчовли олтин қуймаларни Марказий банкдан сотиб олиш орқали сотиш ва қайтариб сотиб олиш;
🔹 банклар томонидан қимматбаҳо металларни электрон (жисмоний бўлмаган) кўринишда сотиш ва қайтариб сотиб олиш.
📜 Банк ва мижоз ўртасида ўлчовли олтин қуймаларни сотиш ва қайтариб сотиб олиш банкнинг мобил иловасида оферта шартномасини тасдиқлаш орқали амалга оширилади.
💸 Тўлов муваффақиятли ўтганидан сўнг банкнинг мобил иловасида мижоз томонидан сотиб олинган олтин қуйманинг «махфий код»и акс эттирилади.
🔗 Мижоз сотиб олинган ўлчовли олтин қуймаларни банкдан олиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳамда банкнинг мобил иловаси орқали келган «махфий код»ни тақдим этади.