Bank of America молиячи Жеффрей Эпштейнга ёрдам берганликда айбловлар билан боғлиқ фуқаролик даъвосида 72,5 миллион долларлик келишувга эришди.
Бу ҳақда Reuters суд ҳужжатларига таяниб хабар берди.
"Биз Bank of America одам савдоси жиноятларига йўл қўймагани ҳақидаги аввалги баёнотларимизни такрорласак-да, ушбу келишув бизга бу масалани ортда қолдиришга имкон беради", деди банк.
Даъвогарларнинг адвокатлари келишув уларнинг мижозлари манфаатларига мос келишини таъкидладилар, уларнинг кўплари зарар етказилганидан кейин йиллар ўтиб компенсация сўрашади.
Ҳужжатларга кўра, адвокатлар келишув суммасининг 30% гача - тахминан 21,8 миллион доллар олишлари мумкин.