Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) минтақадаги Америка ҳарбий базаларига зарба берганини эълон қилди.
Бу ҳақда Khabar Fouri ахборот агентлиги ИИҚКга таяниб хабар берди.
Ҳужум "Ҳақиқий ваъда 4" операциясининг 84-тўлқини доирасида ракеталар ва учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилди.
ИИҚК ракетага қарши мудофаа тизимларини йўқ қилишдан ташқари, ёқилғи қуйиш ва қўллаб-қувватлаш кучлари жойлашган Ал-Харж авиабазасига (Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёднинг жануби-шарқида жойлашган Шаҳзода Султон авиабазаси) зарбалар берилганини маълум қилди.
Эрон томонининг маълумотларига кўра, бир нечта Америка ёқилғи қуйиш ва қўллаб-қувватлаш самолётлари йўқ қилинган ёки ишдан чиқарилган.
"ИИҚКнинг денгиз ва аерокосмик кучлари Ҳормуз бўғози ва Форс кўрфазидаги Эрон позицияларини қатъий ҳимоя қилади", дейилади баёнотда.