Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Бангладешда намойишчилар қамоқхонадаги маҳбусларни озод қилди

A A A
Бангладешда намойишчилар қамоқхонадаги маҳбусларни озод қилди

Бангладешда ҳукумат ишлари учун квота тизимига қарши намойишчилар қамоқхонага бостириб кириб, маҳбусларни озод қилди. Бу ҳақда Agence France-Presse мамлакат полициясига таяниб хабар берди .

Агентлик маълумотларига кўра, Даккадан 40 км узоқликдаги Нарсингди туманида намойишга чиққан ёшлар қамоқхонага бостириб кириб, юзлаб жиноятчиларни озод қилган.

«Маҳбуслар қамоқхонадан қочиб кетишди, намойишчилар эса бинога ўт қўйишди», - дея полиция сўзларидан иқтибос келтиради агентлик. «Мен ҳибсга олинганлар сонини билмайман, лекин улар юзлаб бўлади», деб тушунтирди ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манба.

Бангладешдаги талабалар бир ой аввал 1971 йилдаги мустақиллик урушида қатнашганларнинг қариндошлари учун ишга жойлашиш квотасига қарши норозилик намойишларини уюштира бошлаган.

Мамлакат полицияси намойишчиларни тарқатиш учун резина ўқ ва сув пуркагичлардан фойдаланмоқда. Намойишчилар кўчаларга таёқ, арматура ва тошлар билан чиқишмоқда. Намойишчиларнинг кўпчилиги мототцикл дубулғаларини кийиб олган.
Ҳарбий вертолётлар мамлакат пойтахти Дакка устидан парвоз қилмоқда. Кўчаларга зирҳли техникалар чиқарилди. Телевидениедаги янгиликлар каналлари эфирини тўхтатди, йирик оммавий ахборот воситаларининг веб-сайтлари ишламаяпти.

Киритилди: 20:34 19.07.2024. Ўқилди: 1294 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!