Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

"Балки болаларнинг гапи эшитилар": Чирчиқлик болалар ижтимоий тармоқлар орқали ҳокимдан йўлни таъмирлашни сўрашди

"Балки болаларнинг гапи эшитилар": Чирчиқлик болалар ижтимоий тармоқлар орқали ҳокимдан йўлни таъмирлашни сўрашди


Чирчиқ шаҳридаги «Мурувват» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи болалар ижтимоий тармоқлар орқали ҳокимликдан йўлни таъмирлашни сўрашди. Сўров ёзилган сурат «Истеъмолчи» жамоатчилик каналида эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Подробно.уз» мухбири.

Хабарда айтилишича, бу йўлда «ёзда тиззагача чанг, ёмғирда тўпиқгача бўлган кўлмаклар бўлади». Қолаверса, маҳалладан мактабга, дўконга, автобус бекатига борадиган ягона йўл шу.

«Аҳолиси қайта-қайта ариза ёзишди, ҳеч қандай натижа йўқ, балки болаларнинг гапи эшитиладими?» – деб сўрайди канал маъмури.


Шарҳловчиларнинг таъкидлашича, йўл бўйида айрим корхоналар фаолият кўрсатмоқда – улар билан бирга ҳокимлик ҳам йўлни таъмирлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Facebook ижтимоий тармоғидаги истеъмолчилар гуруҳидаги болалар сурати туширилган пост ўчириб ташланган.

Киритилди: 16:50 14.05.2024. Ўқилди: 1118 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!