Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Балида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Балида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Бали маъмурияти машҳур сайёҳлик оролида сўнгги ўн йил ичида содир бўлган энг кучли сув тошқини сабабли бир ҳафталик фавқулодда ҳолат эълон қилди, дея хабар беради Al Jazeera.

Индонезия президенти Прабово Субианто ўз ёрдамчиларига ҳалокатли сув тошқинлари оқибатларини бартараф этишни тезлаштириш, бедарак йўқолганларни қидириш ва кўчирилган аҳолига зарур юкларни етказиб беришни буюрди.

Табиий офатларни юмшатиш миллий агентлиги (BNPB) турли идоралардан 400-600 ишчи бедарак йўқолганларни қидириш ва вайроналарни тозалаш учун сафарбар этилганини айтди.

Сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган Бали оролида бир неча кун давом этган кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди.

Индонезияда ёмғирли мавсум одатда ноябрдан апрелгача давом этади. Бироқ, сўнгги йилларда иқлим ўзгариши сабабли мавсум узаймоқда.

Киритилди: 22:40 12.09.2025. Ўқилди: 686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!