Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Бакуга Нетаняху билан бир вақтда Эрдўғаннинг ҳам келиши кутилмоқда

Бакуга Нетаняху билан бир вақтда Эрдўғаннинг ҳам келиши кутилмоқда

Озарбайжон маҳаллий ОАВ тарқатган маълумотга кўра, Исроил Бош вазири 7-11 май кунлари Бакуда бўлади, Туркия раҳбари эса қардош мамлакатга 10 май куни бориши кутилмоқда.

Озарбойжон Сурияда юзага келган вазият юзасидан Исроил ва Туркия ўртасида воситачилик қилмоқда. Апрел ойида Бокуда икки давлат расмийлари ўртасида музокаралар ўтказилиб, томонлар Суриядаги кескинликни юмшатиш йўлларини излашга келишиб олган эди. Бироқ ҳозирда вазият янада таранглашмоқда, Исроил кетма-кет икки кундан буён Анқаранинг иттифоқчиси бўлган Дамашқ кучларига авиазарбалар бермоқда.

Киритилди: 09:05 04.05.2025. Ўқилди: 658 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!