Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи Азиз Ғаниевнинг янги жамоаси маълум.
Бирлашган Араб Амирликлари чемпионтида 4 йилдан буён тўп тепаётган легионеримиз Азиз Ғаниев жамоасини алмаштирди. "Шабаб Ал-Аҳли"ни тарк этган футболчимиз "Ал-Батаеҳ" клуби билан шартнома имзолади.
Маълумот учун, "Ал-Батаеҳ" клуби аввалги мавсумда 7-ўринни қўлга киритган эди.