АҚШ президентига йиғилишлар ва байрамларда аёллар томонидан ижро этиладиган анъанавий соч рақси (Халижи) намойиш этилди. Бу рақс Кўрфаз мамлакатларида аёл гўзаллиги, қадр-қиммати, эркинлиги ва миллий ўзига хослигини ифодалайди.
Эслатиб ўтамиз, Трамп Яқин Шарқ бўйлаб турнеда. Бунгача у Саудия Арабистони ва Қатарга ташриф буюрган. Бу Трампнинг Оқ уйга қайтганидан кейин биринчи йирик хориж сафари.