БААда исроиллик раввин ўлдирилди, қотилликда Ўзбекистон фуқаролари гумон қилинмоқда.
"Раввин Цви Коган 21 ноябр куни БАА ҳудудида бедарак йўқолган эди. Унинг ўлдирилиши жиноий антисемитизм ва террор ҳужумидир. Исроил давлати ҳар томонлама ҳаракат қилади ва унинг ўлимига айбдор бўлган жиноятчиларни жавобгарликка тортади", дейилади Исроил Ташқи ишлар вазирлиги баёнитда.
Ynet порталининг ёзишича, қотиллик ортида Эрон тургани тахмин қилинмоқда. Маълумотларга кўра, қотилликда гумон қилинганлар Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, улар қотилликдан кейин Туркияга қочиб кетишган.