Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

БААда биринчи казино очилади

БААда биринчи казино очилади

Бирлашган Араб Амирликларида биринчи казино очилиши тасдиқланди — у Рас ал-Хаймадаги Wynn Marjan курортининг бир қисмига айланади. Ҳозирги кунда амирликда қимор ўйинлари соҳасини тартибга солувчи маҳаллий қонунчилик ишлаб чиқилмоқда, бунда Сингапур ва Америка қоидалари асос сифатида олинган.

Wynn Resorts компанияси маълум қилишича, БААдаги қиморхона Лас-Вегасдаги шундай муассасадан икки баробар каттароқ бўлади. Унинг майдони 18,5 минг квадрат метрни ташкил этиб, 2026 йилда очилиши режалаштирилмоқда. Ал Маржан оролидаги янги мажмуа 1000та меҳмонхона хонасига мўлжалланган бўлиб, унда меҳмонлар учун камида 10та ресторан ва лоунг-бар, катта конференция маркази, шунингдек, савдо ва спа марказлари хизмат кўрсатади.

Янги курорт қурилиши учун Рас-Ал-Хайма туризмни ривожлантириш бошқармаси “қимор ўйинлари муассасалари” фаолиятини тартибга солувчи махсус бўлим ташкил этди.

Киритилди: 19:15 11.02.2025. Ўқилди: 1088 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!