Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

БАА инвестиция фондлари OpenAI’га сармоя киритишни кўриб чиқмоқда

БАА инвестиция фондлари OpenAI’га сармоя киритишни кўриб чиқмоқда

OpenAI Бирлашган Араб Амирликларининг бир нечта инвестиция фондлари билан 30 миллиард долларлик молиялаштириш раунди доирасида сармоя жалб қилиш бўйича музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда Bloomberg ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Агентлик маълумотига кўра, фондлар ушбу молиялаштириш раундида иштирок этиш учун инвестиция синдикатини тузиши мумкин.

Уларнинг умумий сармоя ҳажми 10 миллиард долларгача бўлиши муҳокама қилинган.

Музокараларда иштирок этиши мумкин бўлган компаниялар қаторида Абу-Дабида жойлашган MGX инвестиция компанияси ҳам тилга олинмоқда.

Киритилди: 06:08 06.10.2026. Ўқилди: 469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!