Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

БАА аҳолиси эртага Аллоҳдан ёмғир ёғишини сўраб дуо қилишади

A A A
БАА аҳолиси эртага Аллоҳдан  ёмғир ёғишини сўраб дуо қилишади

Бирлашган Араб Амирликлари президенти шайх Халифа бин Заед ал Нахайян мамлакатнинг барча масжидларида 18 декабрь жума намози бошланишидан ўн дақиқа олдин Аллоҳдан ёмғир ёғишини сўраб дуо ўқилсин, дея даъват қилди деб хабар қилмоқда амирликнинг "Gulf Today нашри".

Хабарда таъкидланишича, имомлар дуо қандай ўқилиши юзасидан махсус тушунтириш ишларини олиб боришади, масжидларда эса шу мавзуга бағишланган махсус маърузалар ташкиллаштирилади.

Islam.ru хабарига кўра, ушбу араб мамлакатидаги об-ҳаво сўнгги кунларда беқарор бўлиб қолди. Душанба куни тушдан кейин ҳарорат бир неча даражага кўтарилди ва кечқурун у кескин тушиб кетди.

БАА об-ҳаво агентлигининг маълум қилишича, ушбу сешанба куни қайд этилган энг паст ҳарорат мамлакатнинг тўртинчи энг гавжум шаҳри ал-Айн шаҳри чеккасидаги Ракне туманида 7.4°C ни ташкил этди.

Киритилди: 19:30 17.12.2020. Ўқилди: 3731 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!