Бугун 27 ноябрь, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Азиз Абдуҳакимов «Tourism EXPO Japan 2022» вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди

Азиз Абдуҳакимов «Tourism EXPO Japan 2022» вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди

Токио шаҳрида бўлиб ўтган «Tourism EXPO Japan 2022» халқаро туристик кўргазмаси доирасида V вазирлар анжумани ўтказилди. Конференция UNWTO (БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти) қўллаб-қувватлаши остида Япониянинг JATA туристик ассоциациялар агентлиги томонидан ташкил этилди.

Азиз Абдуҳакимов «Tourism EXPO Japan 2022» вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди

Азиз Абдуҳакимов «Tourism EXPO Japan 2022» вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди

Тадбирда Бутунжаҳон туризм ташкилоти вакиллари, ATTA, PATA, WTTC каби халқаро туристик ассоциациялар раҳбарлари, туризм соҳасидаги халқаро экспертлар ҳамда кўплаб давлатлар туризм вазирлари қатнашишди. Ўзбекистондан Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов иштирок этди.

Азиз Абдуҳакимов «Tourism EXPO Japan 2022» вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди

Азиз Абдуҳакимов конференция иштирокчиларига Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, виза режимининг соддалаштирилиши, транспорт логистикаси ривожи, туризм инфратузилмаси модернизацияси, янги объектлар қурилиши, инвестицион салоҳият, пандемия даврида туризм соҳасининг қўллаб-қувватланиши ҳамда маданий мерос объектларини асраш ва тиклашга оид саъй-ҳаракатлар ҳақида маълумот берди.

Бутунжаҳон туризм ташкилоти экспертлари таҳлилига кўра, 2022 йилда дунё миқёсида туризм соҳаси тиклана бошлади, тобора кўпроқ мамлакатлар саёҳатларга оид чекловларни камайтирмоқда ёки бекор қилмоқда.

Шу билан бирга, анжуман иштирокчилари пандемиядан кейинги даврда туризм соҳаси тарғиботида янги ечимларни топиш мақсадида давлат ва хусусий сектор шериклигига алоҳида эътибор қаратишди.

Иштирокчиларнинг нутқларида мамлакатлар ҳукуматлари томонидан туризм сектори вакиллари билан ҳамкорликда Глазго декларациясини қўллаб-қувватлашга доир ҳаракатларни бирлаштириш зарурлиги таъкидланди.

Делегатлар Ўзбекистоннинг 2023 йилда икки йирик халқаро тадбир –ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини асраш конвенциясининг XIV конференцияси ва БМТнинг чўллашиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш конвенцияси ўтказишга оид ташаббусининг халқаро ҳамжамият учун аҳамияти юқори эканини алоҳида таъкидлашди ҳамда ушбу ташаббуслар орқали туризм соҳасини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишга келишиб олишди.

Анжуман якунига кўра, иштирокчилар иқлим ўзгариши билан боғлиқ чақириқларни инобатга олган ҳолда туризмда янги механизмларни ишлаб чиқиш ва фаоллаштириш, давлат-хусусий сектор шерикчилиги масалаларида ҳамкорлик қилиш, шунингдек бу йўналишларда мамлакатлар туристик маъумриятлари ўртасидаги мулоқотни давом эттиришга келишишди.

Тадбир сўнгида Азиз Абдуҳакимов хорижий мамлакатлар вазирлари, делегациялар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларини 2023 йилда Самарқандда бўлиб ўтадиган UNWTO Бош Ассамблеясининг 25-сессиясида иштирок этишга ҳамда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти билан яқиндан танишишга таклиф қилди.

Азиз Абдуҳакимов «Tourism EXPO Japan 2022» вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди

Киритилди: 16:38 01.10.2022. Ўқилди: 2115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!