Франция АҚШнинг Гренландияга қарши ҳаракатлари унинг ЕИ билан савдосига хавф туғдириши мумкинлигини билдирди, деб ёзмоқда Financial Times.
"Франция молия вазири Ролан Лескюрнинг айтишича, Гренландияни эгаллашга қаратилган ҳар қандай қадам “қизил чизиқдан ўтиш” ҳисобланади ва Европа Иттифоқи билан Қўшма Штатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни хавф остига қўяди. У бу ҳақда АҚШ молия вазири Скотт Бесцентни огоҳлантирган", деб ёзади.
Шунингдек Лескюр, Гренландия Европа Иттифоқига аъзо бўлган суверен давлатнинг ю ҳудуди эканини таъкидлаб, бу масалада ҳар қандай аралашув қабул қилиб бўлмаслигини қайд этган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Гренландияга бостириб кирган тақдирда Европа Иттифоқи иқтисодий санкциялар жорий этиши мумкинми, деган саволга вазир бундай ҳолат бутунлай янги вазиятни юзага келтиришини ва Европа бунга мос чоралар кўришга мажбур бўлишини айтган.