Оқ уйдаги учрашувдан сўнг Гренландия ташқи ишлар вазири йиғлаб юборди.
Одатда вазмин ва ўзини ушлаб турадиган Вивиан Моцфелдт АҚШ расмийлари билан учрашувдан кейин берган интервьюсида йиғлаб юборди, деб хабар берди Гренландиянинг KNR радиостанцияси.
Дания ва Гренландия ташқи ишлар вазирлари АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва вице-президент Вэнс билан музокаралари бошлаганларидан бир ярим соат ўтмай Оқ уйни тарк этишди. Дания ташқи ишлар вазири орол масаласида АҚШнинг позицияси ўзгармаганлигини айтди.
Олдинроқ ижтимоий тармоқларда Гренландия Дания вакилларининг Оқ уйни тарк этганидан сўнг парковкада асабийлашган ҳолда тамаки чекаётган видеоси тарқалган эди.