Фарғона вилояти Учкўприк туманида бир неча эркак 14 ёшли қизга нисбатан зўрлик ишлатди. Бу ҳақда ИИВ Хотин-қизлар ва болалар ишлари бошқармасига таяниб Gazeta.uz хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқларда 9 январь куни Фарғона вилояти Учкўприк туманида бир неча ёш йигит 14 ёшли қизга нисбатан зўрлик ишлатгани ҳақида хабарлар тарқалди. Уларда 23 ёшли тўрт нафар йигит ушлангани айтилган эди.
Маълум қилинишича, 10 январь куни Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми (ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсни зўрлаш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчилар қўлга олинган, суд томонидан уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумотларга кўра, Болалар омбудсмани Сурайё Рахмонова мазкур вазиятни ўз назоратига олган.