Бугун 17 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Қодировнинг самолёти Грознийдан учиб кетди (видео)

Қодировнинг самолёти Грознийдан учиб кетди (видео)

Рамзан Қодировнинг RA-73417 борт рақамли Airbus ACJ319 самолёти (рейс рақами RSJ9617) (маҳаллий вақт билан) соат 23:25 да Грознийдан парвоз қилди. Бу ҳақда Flightradar24 маълумотларига таянилган ҳолда "Агентство" хабар бермоқда.

Тафсилотлар:

* Қодировнинг самолёти жума куни тахминан соат 20:00да Дубайдан Грознийга етиб келган.
* Соат 22:20 атрофида у яна ҳавога кўтарилган, буни Flightradar24 сервиси маълумотлари тасдиқлайди.
Flightradar24 Грознийдан бўлган парвозни Дубайдан учишнинг давоми сифатида кўрсатмоқда, бу эҳтимол техник хато. Бунга самолёт Дубайдан учиб келаётганида Кавказга яқинлашгач, 3,5 соатдан ортиқ вақтга "йўқолиб қолгани" далил бўла олади (видеога қаранг).
* Соат 22:20 да учгандан сўнг самолёт Каспий денгизи томон йўналган. Москвага парвозлар доим шу тарзда бошланади. Шундан кейин борт транспондерни ўчирган.
* Волгоград атрофида экипаж транспондерни яна ёққан — самолёт Москва томон учмоқда.
* Шунингдек, Грознийдан Москва томон RA-61717 борт рақамли МЧС Россияга қарашли Ан-148 самолёти ҳам учиб чиққан.
* RussianPlanes маълумотномасига кўра, бу самолётда олтита тиббий эвакуация модули мавжуд. У МЧС учун ОАК томонидан қурилган "учувчи госпитал"лардан бири ҳисобланади.
* Flightradar24 маълумотларига кўра, мазкур самолёт Москвадан Грознийга тахминан соат 17:00 да учиб чиққан ва 19:30 атрофида Кавказга қўнган.
* Соат 22:40 да у Грознийдан яна парвоз қилган. Траекториясига қараганда, самолёт Москва томон йўналган.

Янгиланган маълумот: Икки самолёт ҳам Внуково аэропортига қўнган.

Контекст:

Аввалроқ Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодиров иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси бўлгани ҳақида чечен мухолиф блог Niyso ҳамда Кавказ.Реалии нашри хабар берган.

* Кавказ.Реалии маълумотларига кўра, Чеченистон раҳбарининг 18 ёшли ўғли бўлган автомашина кортежда биринчи бўлиб ҳаракатланган ва жуда юқори тезликда кетган. Манбаларга кўра, рулда Адам Қодировнинг ўзи бўлган.
* Нашрнинг айтишича, Қодировнинг ўғли минган машина қандайдир тўсиққа урилган.
* Бошқа бир манбанинг билдиришича, Адам Қодиров ҳушига келган ва шифокорлар билан бирга Грозний аэропортига олиб борилган.
* Унинг аҳволи шифокорларда хавотир уйғотмаяпти, — дея хабар берган манба.

Киритилди: Бугун 08:24. Ўқилди: 1630 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!