Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Айтжан Халмаханов 24 йиллик танаффусдан кейин юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпиони бўлган илк спортчимизга айланди

Айтжан Халмаханов 24 йиллик танаффусдан кейин юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпиони бўлган илк спортчимизга айланди

Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатидан хушхабар. Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Айтжан Халмаханов олтин медални қўлга киритди.

-63 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз ҳал қилувчи беллашувда жанубий кореялик Чунг Хан-Жаени мағлубиятга учратишга эришди.

Бу сўнгги 24 йил ичида юнон-рум курашу бўйича дунё биринчилигида ўзбекистонлик атлетларнинг қўлга киритган дастлабки олтин медали бўлди. Баракалла, Айтжан!

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғаришга эришди.

Олтин медаль:
-63 кг: Айтжан Халмаханов (юнон-рум кураши)

Кумуш медаль:
-60 кг: Алишер Ғаниев (юнон-рум кураши)

Бронза медаль:
-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев (эркин кураш)
-65 кг: Умиджон Жалолов (эркин кураш)
-72 кг: Абдулло Алиев (юнон-рум кураши)

Киритилди: 23:13 21.09.2025. Ўқилди: 953 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!