Ҳукумат қарори (32-сон, 28.01.2026 й.) билан “Айрим тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар-жойларидаги яшаш харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида” низом тасдиқланди.
✅ Низомга кўра, яшаш харажатлари давлат олий таълим ташкилотларининг фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларига давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил олишидан қатъи назар, Давлат бюджетидан қоплаб берилади.
⌛️ Талабанинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар-жойларидаги яшаш харажатини қоплаб бериш унинг оиласи Ижтимоий реестрнинг “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига киритилган санадан бошлаб 12 ой давомида сақланиб қолади.
📝 Талабалар устуворлик асосида, навбатсиз давлат олий таълим ташкилотининг талабалар турар жойига қабул қилинади.
🗒 Ариза берувчи мазкур масалада ўзи таълим оладиган олий таълим ташкилотининг ректори (филиал директори) номига ойнинг 7-санасига қадар ариза билан мурожаат қилади.
⏭️ Ариза берувчи мустақил равишда комиссияга kontrakt.edu.uz орқали ариза юбориши ҳам мумкин.
✔️ Ариза тегишли ўқув йили учун бир маротаба юборилади.
📁 Факультетларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари (масъуллар) 1 кун муддатда электрон тарзда юборилган аризаларни умумлаштирган ҳолда белгиланган тартибда комиссияга тақдим этади.
📑 Масъуллар томонидан тақдим этилган аризалар 1 кун муддатда комиссия томонидан ўрганиб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.