Бугун 24 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Айрим кичик тадбиркорлик субъектларига асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг берилади

A A A
Айрим кичик тадбиркорлик субъектларига асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг берилади

“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурида иштирок этувчи кичик тадбиркорлик субъектларига, жумладан:

фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ҳамда айланма маблағлар учун револьвер тарзда 3 йилгача йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик юқори ставкада 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади ва (ёки) асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг берилади.

Бунда, 100 миллион сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти назарда тутилади;

қиймати 1,5 миллиард сўмгача бўлган асосий воситалар 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга берилади;

инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, юқори технологик стартап лойиҳаларига давлат илмий дастурлари доирасида 2 миллиард сўмгача грант маблағлари ажратилади.

Киритилди: 19:05 30.09.2023. Ўқилди: 1708 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!